Руҳан носоғлом эмасмикинман деб ўйлайман баъзан...

02:48 / 20.06.2022 | Zarnigor | 387

Ассалому алайкум! Ман кўп ҳолларда асабийлашган вақтим ичимда бир нима пардо бўлади томоғимга тиқиладигандек. Шундай вақтда бошим оғриғи кучайиб бир ниналар бўлиб қизиб кетаман. Шу пайт ўзимни бошқаришга куч топа олмайман. 2 ёшлик қизалоғим бор. Жуда беғубор. Гўдаккинам ҳам асабийлигимни билади. Баъзан шундай вақтларда арзимаган ҳатоси ҳам кўзимда кўриниб. Қаттиқ сўкаман. Нима қилсам бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

 Ваалайкум ассалом. Албатта психотерапевт қабулига боршингиз керак. Асабингизни тинчлантирадиган баъзи муолажалар ва дори-дармонлар таъсир қилиб анча тинчланиб қоласиз. Аммо ўзингизни қўлга олишингиз ҳам керак. Ҳадисга мувофиқ асабийлашганингизда тик турган бўлсангиз ўтириб олишингиз, ўтирган ҳолатда бўлсангиз ётиб олишингиз, шунда ҳам тинчлана олмасангиз дарров ғусл қилишингиз зарур. Болани нафақат калтаклаш ҳатто унга бақириш, баланд овозда гапириш ҳам мумкин эмас. Бундай қилсангиз бол катта бўлгач жуда кўп муаммоларни туғдиради. Доим ёлғон гапиради, ҳаммани бесабаб калтаклайверади ёки ўта қўрқоқ, ўзи учун туриб бера олмайдиган, ёлғизликда баъзи номаъқулчиликларни қиладиган, мақсадсиз, орзу-ҳаваслари бор бўлса ҳам уларга интилмайдиган, ялқов ёки ўта асабий каби бўлиб қолиши мумкин. Бу каби иллатлари бор бўлган бола ота-онасини ҳурмат қилмайди, у учун муқаддас нарсанинг ўзи бўлмайди Аллоҳ асрасин. Фарзандингизни Аллоҳ сизга омонат қилиб берган. У учун сиз масъулсиз. Демак сиз оқила бўлишингиз, бола психологиясини ўрганишингиз, сабрлик бўлишингиз, таълим-тарбиясига ўта эътиборлик бўлишингиз зарур. Валлоҳу аълам.