Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Устоза, мени саволим шуки, менда ҳайз келиши муддати одатда 6,7 баʼзида 8 кунлар атрофида, мен аниғини билиб оломияпман, ҳар ой ҳар хил, бир кун ана 7 кун бўлди энди ҳайз муддатим тугади ғусл қилиб олудим, яна эртасига азгина жигарранг сифатда ҳайз келибди озгина, мен энди қайта ғусл қилишим керакми, кейин масалан ҳайзим бомдод пайти тугаса ғусл қилиб ўша кунда намозни бошлашим керакми ёки эртасига бошласа ҳам бўладими ҳайзнинг охирги кунда?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўн кунгача келгани ҳайз ҳисобланади. Ибодатлар ғусл қилиниши билан бошланади. Валлоҳу аълам!