Ассалому алайкум! Хурматли Одинахон опа. Излаш хизматидан саволимга жавоб топа олмадим. Менинг амаким вафот атганларига 8 йил бўлди улардан қолган 4 фарзандни бева аёллари вояга етказиб турмушга узатдилар 1 та қизлари қолган. Ака укалар ҳам ёрдам беришган. Энди шу амакимнинг бева аёли яна оила қурмоқчи. Ёлғиз аёл боши билан яшашни истамаяптилар. Устига устак 4 та фарзандлари ҳам қиз. Лекин бунга қолган амакилар ҳамда аммалар қаршилик билдиришяпти. Мен кичик бўлганим учун уларга бирор нарса дейишга ҳижолат қилдим. Лекин онамларга айтдим. Онам аммамларга ҳам амакиларимизга ҳам тушунтирдилар. Лекин улар тушунишни исташмаяпти. Агар шу сабаб бўлиб зинога қўл урса ёки бева боши билан зулм кўрса буни ҳукми қандай бўлади? Охиратда амакилар ва аммаларга жазо бўладими? Аслида бева аёл турмуш қурмоқчи бўлса қайноғалар аралашишга ҳаққи борми?
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг аралашишга ҳаққи йўқ. аёлнинг валийси буни ҳал қилиб, турмушга чиқишига ёрдам берсин. Йўлини тўсганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!