Маҳрни алмаштириш
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, азиз устоза! Бизга никоҳ ўқишганида домла маҳрга нима беришларини сўраганларида янгам узук билан тилла занжир айтганлар. Тўғриси тиллага қизиқмайман. Ҳозирда шулар ўрнига шайх Ҳазратларининг тўплам китобларини олсам бўладими? Ҳисобласам улар ҳам шу нархга тўғри келаркан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қиймати бир бўлса ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам