Намоз вақти

21:06 / 20.07.2022 | Камола Чорийевна | 284
Ассалому алайкум! Хурматли устоз.Ислом юлида бизга жуда катта ёрдам килмокдамиз.Билмаган илмларимизни ургатиб.Оллох сиздан рози булсин.Мени бир ярим ёшли кизим бор уйкуси кам кечаси соат 1 гохида 2 да ухлайди.Мен ухлаб колсам бобдодни казо килиб куйяпман.Хозир таквимда тонг3:06 булиб келаяпди.Азон 4га якин айтишаяпди.Мен одатда 3:06 дан кейин Карши шахри учун 12 дакика кушиб укийман.Азонни кейин эшитдим олдинлари биз томонга азон эшитилмасди.Мен номоз вакти кирмай номоз укиган буламанми ,ёки тонг вактини хисоблаб азон элитилмаса хам укийверайми.Азон гох эшитилади гохида эшитилмай коламан.Жавоб учун олдиндан рахмат. Сизга соглик тилаб коламан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!  Тақвимдаги вақт кифоя. Валлоҳу аълам!