Вахима ва невроз

14:11 / 23.06.2022 | Maftuna | 320

Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда килсин! Мен 28 ёшдаман. 1 ёш битта фарзандим бор. Турмуш уртогимни курсам асабийлашаман, кайфиятим тушади. Базан узок узокларга, эримдан узокка кетгим келади. Якинда жудаям мазам кочди. Врачларга бордик асабдан дейишди. Дорилар ёзишди ичяпман. Лекин 2-3 кун узимга кегандай буламану яна мазам кочади. Вахима, титрок босади, уша пайтда улиб колсамчи деб куркиб кетаман. Юрак сохамда ва бошимнинг чап ярим шарида огрик булади. Кардиолог, невропатолог, нейропсихолог, гематолог, эндокринологга мурожаат килдим. Хавфли нарса йук дейишди. Энди кимга мурожаат килишни, нима килишни билмай бошим котти. Мендаги бу холатдан кандай чикишим мумкин? Маслахат беринг.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ваалайкум ассалом. Сиз психотерапевт қабулига бориб баъзи муолажалар ва дориларни ичганингиздан сўнг узоқ муддат психолог қабулига қатнаганингиз маъқул. Бу ҳолатингизгизнинг келиб чиқишига сабаблар бор албатта. Ана шу сабабларни ўрганиб чиқишда психолог ёрдам беради. Эҳтимол уйқуингиз сифатсиз, таомларингиз балансмаган бўлса шу ҳам соғлигингизга ёмон таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин. Бир машқ бор агар уни бажарсангиз эҳтимол сизга анча ёрдам бериб қолар. Қаламни тепа ва остки тишларингизни орасига олиб тишлаб олинг. 2 дақиқа лабларингизни кенг ёйган ҳолда шу машқни бажаринг. Бунда миянгизга табассум қилгандек импульс бориб мия хотиржамлик бера бошлайди. Бу машқни ҳар доим кайфиятингиз тушганида, асабийлашганингизда бажариб туршингиз керак. Валлоҳу аълам.