Ассалому алайкум! Мени 4 ёшли қизчам ва 4 ойлик чақалоғим бор. Уйимиз боғча йўлига ноқулайлиги сабаб қизим уйда ўтиради. Ўзим халқаро журналистика йўналишини тамомлаган бўлсам ҳам ўз боламга бошланғич таълимни ва айниқса диний тарбия беришни кўнглимдагидай эплолмаяпман. Кўпинча инжиқлик ёки эркалик қилиб дарс қилишдан бош тортади. Телефон ёки телевизор қаршисида вақт ўтказишни яхши кўради. Нима маслаҳат берасиз, опа, боламни дарс қилишга қандай қизиқтира оламан? Ёки албатта ўқитувчи ёллашим керакми?
Педагог:
Ва алайкум ассалом! 4 ойлик чақалогингизни турли дуолар, салавотлар, Қуръон сураларини айтиб эмизинг, ёки ухлатинг. 4 ёшли қизингизни эса алоҳида дарс жараёни ташкил қилиб эмас, ўйин ҳолида бирор нарса ўргатишингизни маслаҳат берамиз. Масалан: Аллоҳнинг исмларини, ухлашдан олдин, овқатланишдан олдин ва кейин, кўчага чиқишдан олдин каби бир қанча дуолар, кичик ҳажмдаги суралар, алифбо кабиларни ёдлатишингиз мумкин.
Ёдлагандан кейин уни эркалаб мақтаб қўйишни, кичкина бўлса ҳам энг яхши кўрган нарсаси билан мукофотлашни унутманг.
Ёдингизда бўлсин 7 ёшгача болани қаттиқ уришиш ёки уриш, мажбурлаб ўқитиш мумкин эмас.
Яхши ниятларингизнинг амалга ошишида Аллоҳ мададкор бўлсин! Қизларингиз қориялардан бўлишини насиб айласин!.