"Хўжайин" сўзи ҳақида

00:14 / 21.12.2018 | Bibisohiba | 919
Ассалому алайкум! Баъзи хотин-қизларимиз турмуш ўртоғига хўжайиним деб, мурожаат қилишади. Ҳар ким ўзининг ҳаётига ўзи масъул, ўзи хўжайинку. Бундай мурожаат қилишлари қанчалик тўғри?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аёллар кўп нарсаларда эрга тобеълар. Шу юзасидан эрларини хўжайин дейишлари жоиз. Бу маъно Қуръонда ҳам келган, яъни уларнинг хотинлари устидан раҳбар ва қўмондон эканликлари. Аёллар ўз ҳаётларига ўзлари хўжайин эмаслар, шариатда улар валийлари ёки эрларига нисбатан итоатда бўлишади. Валлоҳу аълам