Маслаҳат беринг

03:09 / 22.12.2018 | Aisha.97 | 906
Ассалому алайкум! Ассалом алайкум. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Опажон, инсон ўзгаришни хоҳламаса, фақат орқага кетаётганини, бу билан нафақат ўзига, балки ота-онаси, ака-укасига озор бераётганини қандай тушунтирса бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Албатта унинг ҳаққига дуо қилиш билан. Ҳамда, у инсон билан яхши муомалада бўлиш билан. Инсон қайсарлик қилар экан, ноҳақ бўлсада, айтганини бўлишини талаб қилар экан, унга яхши муомала қилувчилар етишмаётганлигидан, бу ҳаётда ўзини ёлғиз ҳис этаётганидандир. Ишини ноҳақлигини таъқидлайвериш, у инсонни баттар яқинларига қарама-қарши бўлиб қолишига сабаб бўлади. Бунинг ўрнига, уни ақллигига урғу бериб, ҳар бир инсон адашади, дея, юмшоқлик билан насиҳат қилиниши самара беради. Бу ерда “сендвич” усулини қўллаган маъқул. Яъни бир қават нон, орада пишлоқ ва яна бир қават нонга ўхшаб, бир қават қалин мақтов, юпқагина камчилиги ва яна бир қават қалин мақтов усули. Валлоҳу аълам