Гуноҳ

11:28 / 21.07.2022 | Kozim | 353
Ассалому алайкум! Устоз мен 17 ёшимда ўз шахватимни кўрдим бундан олдингиси ёдимда йўқ мен 15ёшдан балоғатга етганимни ҳисобланаманми жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ

Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:

1. Тушида булғаниши;

2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.

Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:

1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

2. Тушида булғаниши билан;

3. Ҳомиладор бўлиши;

4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам.