Сут эмишган акам менга маҳрамми?

11:52 / 21.07.2022 | Malika | 324
Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизга холамнинг ўғли ўқиш учун келди. Ва бизникида туриб ўқийди. Холанинг ўғли маҳрам бўлмайди. Лекин мен у акам билан сут эмишганман. Сут эмишган бўлса бир бирига маҳрам ҳисобланади деган гапни эшитган эдим. Энди мен у акамнинг олдида ҳижобсиз ҳолатда юрсам бўладими ёки мумкун эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эмишган бўлсангиз унинг ёнида ҳижобсиз юришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!