Фарзанддан илм ўрганиш

11:51 / 21.07.2022 | . | 273
Ассалому алайкум! Ота ёки она ўз фарзандидан ёки келинидан Қуръон илмини ўрганса боладими? Маҳалладаги базибир уйда дарс берадиган отинойилар "Фарзанддан илм олиб болмайди, акс ҳолда фарзандиз сизга устоз болиб қолади ва бир умр устозга болган қарзизни адо этолмай қоласиз" дейишибди. Худдики фарзанддан илм олса унга қаттиқ гапиролмайсиз, доим устоз сифатида хурмат қилиш керак.... ва wунга охшаш гаплар. Тогриси ман бу гапларга қошилмиман, сабаби, Қуръонни кимдан болишидан қатий назар иложи борича шароитни қилиб органган яхшимасми? Шу масала бойича маслаҳат берсез дигандим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри ижтиҳод. Қуръон таълимини уни билган одамдан олинаверади, ким бўлишидан қатъий назар. Валлоҳу аълам!