Ассалому алайкум! Саволим шуки ёши улуг копни курган аммо инжик тез аразлайдиган нуроний карияларимиз бн кандай муросага келишимиз мумкин. Хамма айтганларини бажарсакда барибир нимадир етишмаятгандек. Шу вазиятда нима килса болади.
Ваалайкум ассалом. Одам эллик ёшга кирганидан кейин мия нейронлари фаолиятида секин-аста ўзгаришлар содир бўлади. Олимларнинг аввалги тадқиқотларига қараганда одам эллик ёшга кирганидан кейин у мия нейронларининг 30% ни йўқотади деб талқин қилинар эди. Ҳозирда эса америкалик олимларнинг ва хусусан Барбара Стоуч исмлик тадқиқотчининг 1956 йилдан бери 6000 та одамда ўтказган тадқиқотларига асосан аслида нейронлар йўқ бўлиб кетмаслиги, балки нейронлар алоқаси йўқола бориши исботланган. Одам 20 ёшлик давридагига нисбатан 50-60 ёшидан кейин доно бўлишини, интеллекти, тафаккурининг юқори даражада экани таъкидланади. Аммо одам ёши катта бўлгани сари ҳаётий талаблари ўзгаргани боис ва кучини йўқотиши натижасида кам ҳаракатлик бўлиб, жисмоний машқлар қилмай, пиёда юрмай, ҳеч қандай китоб ўқимаслиги, ҳеч нимани ёдламаслиги, нотўғри овқатланиши, уйқусининг сифатсиз эканлиги сабабидан натижада нейрон алоқаларининг узилиши янада кучайиб бораверади. Ёши улуғ қарияларимизга бу ҳолатни тушунтириб, нималарнидир ёдлаш, айниқса Қуръон оятларини ёд олишни, биронта чнт тилини ўрганишни тавсия қилингани маъқул. Шунда нейрон алоқалари янада кўпая боради ва айнан нейронларнинг ўзаро алоқалари мия қисмларининг ўзаро алоқаларига олиб келади ва бундан ақл, кайфият, ҳаётидан мамнун бўлиш процесслари яхшиланади боради. Бундан ташқари хотира кучаяди, гапириш ва англаш функциялари яхшиланади, ўз тана қисмларини ҳатти-ҳаракатини бошқариш яхшиланади. Мия нейронлари таркибида ёғ бор бўлгани учун авокадо, ёнғоқ, зайтун ёғи, розмарин, балиқ истеъмол қилиб туриш тавсия қилинади. Уйқуга кетганида одам ён бошини босиб ухласа кун давомида йиғилган токсинлардан мия тозаланиши исботланган. Вақти-вақти билан мияга дам беришни одат қилиш керак. Масалан телефон, телевизор ва ҳоказолар ўчирилиб ёлғизликда бир соат жим ўтириш керак. Бу ҳолатда мия фаолиятининг бошқа қисмлари активлашади. Миянинг бир асосий қисми борки тинчликда у активлашгани сабабидан хотира кучаяди ва орзу-ҳавас, мақсадлар шаклланади. Яъни одам тушкунликка тушмайди аксинча мақсадлари сайин интилади. Тонгда тўғри уйғониш зарур. Қоронғу хонада уйқуга кетиб тонгда қуёш ёруғидан уйғонган яхши. Кўзлар юмуқ ҳолатда бўлсада қуёш нури кўз орқали мияга таъсир кўрсатиб, кортизол яъни стресс гормонини контроль қилиш кун бўйи давом этади. Валлоҳу аълам.