Шахсий

20:05 / 22.07.2022 | Dilfuza | 420

Assalomu alaykum savolni aytishka ko‘p o‘ylandim hozir menga kimnidir maslaxati kere. men o‘z onamni dinimizga to‘gri kelmaydigan ish ustida ko‘rip qolganman va uriship ketkanman oradan 1 yil otti na gaplashaman na ota uyimga boraman otam ham bundan habardor lekin birga yashaydi o‘zim qiynalip ketyapman nima qilishni bilmayapman javop uchun oldindan raxmat.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!  https://t.me/muallim_media/308

Ҳар ким қилган ишига яраша жавоб беради. Сизнинг онангиз нима иш қилган бўлса ҳам ўзи жавоб бергувчи. Шундай экан сиз ўз зиммангиздаги ишни бажаришингиз лозим. Яъни шариатга мувофиқ ота-онани рози қилиш. Онангизнинг, отангизнинг хизматларини қилаверишингиз керак. Чунки бу Аллоҳнинг буйруғи. Демак сиз ўз зиммангиздаги вазифаларни адо қилишингиз лозим. Бу сизнинг бажаришингиз лозим бўлган амалингиз бўлгани учун бу ишингиз учун ҳам ўзизингиз жавоб берасиз. Валлоҳу аълам.