Ассалому алайкум! Мен 18кундан буён ҳайз ко‘раман. Бу шундайки, 10кундан бери ора кунда кечга тоза бо‘лдим деб ювиниб, ҳуфтон о‘қиб, эрим бн ётаман. Эрталаб бомдод о‘қийман. Абед вақти ҳайз ҳолатида бо‘ламан. Бу 5-6 марта такрорланди. Саволим шуки, бундай вақтда намоз о‘қисам бо‘лади. Эрим бн ётганим ҳаромми, тоза ҳолатда эдикку. Гуноҳ қилмаяпманми? Шунга жавоб берсангиз
– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.
Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407