Ғусл ҳақида

22:20 / 23.03.2017 | Савол | 1807
Ассалому алайкум! Одинахон опа 1 ярим йил бўлди миямдан ўсимта олишган. Оғир опeрация бўлган. Бошимни эҳтиёт қилишим кераклиги учун сочим калта бўлса ҳам ғуслда масҳ тортаман, чунки ювиб шамоллатиб қўйишдан қўрқаман. Фен ишлатиш ҳам мумкин эмас. Шу ишим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шифокор бошни сув билан ювиш хавфли эканини тасдиқлаган бўлса, то яхши бўлиб кетгунингизга қадар масҳ тортиб турсангиз бўлади. Аллоҳ шифои комил берсин!.