Ажрим

09:16 / 25.07.2022 | Shakhnoza | 432
Ассалому алайкум! Ассалам Алейкум, азиз устозлар, Аллох мартабангизни янада улуг килсин. Саволим: мен ажрим хакида куп уйлаганман, ва биринчи марта эмас, сабаби олдинлари эрим хиенат килгани ва к,улларини кутарганлари сабаб, хозир эса нарсалар, буюмларни отади, хаттоки охирги бор газдаги кайнаетган сувни отиб кулимни куйдирди, Аллохга шукурлар айтаман танам куйишига хам Сал колди, калин кийимим сабаб Аллох саклади, узларини оклаш учун иссик сувлигини билмагандим делила. Сабр килиб кузимни йумдим куп ишларига, лекин вакт утган сари наглеть килйаптилар, ва бировга савоб ишига ердам берадиларда, кейин менга мак,таниб у мендан муттахам, ишини киб Берганман йоки карз берганман дейдилар. Бунга ухшаш холат куп булган. Жахл устида нима килганларини билмайдилар, узр сураб вакт утгач бунака холат яна такрорланади. Шунга куркиб колганман, кулидан хар нарса кутиш мумкин. Уйимизда куп уриш жанжал, охирги пайт хар ойда бирмарта катта жанжал булаяпти. Хиенат киладиларми йукми хозир этибор бермайдиган булган ман, кунглим совуган, хар хил бехае сукишларидан, телефонларини блок килиб куйган. Лекин маники титкилаб жанжал излайди, ва ота онам билан йозишган смсларни укиб эртаси куни эслаб мазах килади. Биз бошка давлатда яшаймиз, ва шу сабаб ота оналаримиз билан телефон оркали олакага чикамиз, шунда хам 1хафтада, 4кунда бир гаплашамиз, билмайман нима йокмайди, нимани излайди, узидан узи гап ковлайдилар, бемани йокимсиз хазиллар киладилар. Узлари хафтада йоки икки хафтада 1 марта уйга келадилар, дальнобойщик булиб ишлайдилар, узок масофада булсада телефон оркали хам жанжал, хазил киладилар, лекин биров киши хазиллашса кутараолмайдилар. Шунга ажашмокчиман, 2та йош углимиз бор, 6 йил турмушда, шу болаларимни сабаб сабр киб келяпман, лекин бунака охирги пайт издеваться килиб пастга уриб кулини кутарганларига сабрим тугаб, кунглим совиб боряпти. Кетсанг кетавер болаларсиз дейдилар. Кетишга билет учун хаттоки узими пулим йук, ишлашга коймайди, садикка болалар энди борадигон пайт булади сентябрьда, лекин частный садикга пул сарфлагиси келмайди. Мен ишласам копланади садик пули, лекин бошида барбир бир киши поддержка килиши керак. Нима маслахат берасиз. Шу сабаб хам ишлолмайман ва уз пулим йук.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлаётган ишларни яқинларингизга айтинг. Сизнинг тарафдан бир киши, эр томондан бир киши бўлиб, сизларнинг ишингизни кўришсин. Ислоҳ қилиш имкони бўлса ислоҳ қилиш керак. Бўлмаса сизларни ажратиб қўйишсин. Валлоҳу аълам!