Ассалому алайкум! Эрим билан яшамаётганимизга 5ой болди. Совчилик орқали турмуш қурганмиз. Эрим билан жуда кўп тортишиб қоламиз. Доим келишмовчилик бўлса сокиниб ҳақорат қиладилар. Менга эса бу ҳол ёқмагани сабаб сокинмасликларини айтаман. Улар эса урмасам, кочада юрмасам сокаман жаҳлим чиқса дейдилар. Онамни акаларимни ҳақорат қиладилар. Оҳирги келишмовчолик пайтида қайнонам бира тола юкларим билан кетишимни айтиб бақирдилар, кейин эрим бошқа қайтиб келмаслигимни, уйимдагилар ҳам олиб келмаслигини айтиб уйимга ташлаб кетти. 2 кундан сонг эримнинг ҳолалари юкларимни олиб келиб ташлади.Фақат мебелларни бермадилар. Шунда келинойим орқали мадсадлари нима эканинини сорасак, қайнонам онамни ҳақорат қилиб қишлоқи, икки турмушли аёлнинг қизи билан яшатмайман дебди. Маҳр учун берилган тиллаларни қайтариб берсамгина мебелларни беришини айтган. Менга бу гапларни кейинроқ эшитдим. Бу вақт оралигида ишга кирдим, боламни тогаси ва келинойимнинг олдида боши эгик болиб улгайишини истамадим. Орадан 3ой отса ҳам эрим ҳеч болмаса телефон орқали болса ҳам ҳол аҳвол сорамади. Шундан сонг алиментга бердим. Боламни анча вақдан сонг олиб кетишга келганда маҳрни ҳам қайтариб бердим. Яқинда алиментга берганимдан ҳабар топиб жанжал қилди ва чет элга чиқиш учун ҳаракат қилаётганини запретни олиб ташлашимни айтди. Мен эса қонун доирасида қандай болса шундай ёл тутишимни айтдим. Эрим эса сенга иш обро керак оила керак эмас, сендан рози эмасман дейди. Аввалги жанжалда ҳам ҳамма ишимни йигиштириб боргандим, лекин барибир ҳақоратлари оша оша озгармаган. Белим тола бола керак болса ёш қиз болага уйланаман, менга бола иккинчи даражали, ота онам биринчи дейди.Аҳир мен ҳам қайнона қайнотамга қарши ҳеч нарса қилмадимку. Лекин у уйга қайтишдан қорқаяпман, эртага яна шундай ҳодиса болиб аросатда қолишдан қорқаяпман.Ҳозирда Тошкентда магистр бойича оқишга ҳам кирганман. Фарзандим учун уй олишга ҳаракат қилмоқчиман.Онам ҳам мен билан акмнинг тошкентдаги уйида яшаймиз. Қандай ёл тутай илтимос маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Алиментни талаб қилинг. Бу ишда маҳкам туриб ўзгартирманг. Ўзингиз ва фарзандингиз учун ҳаракатни давом эттиринг. Эрингизга оила керак бўлса, ўзи ҳаракат қилсин. Қачон кўнглингиз таскин топса, ўшанда яшашга розилик беринг. Унгача шошманг. Валлоҳу аълам!