Кайнонам чўчқа гушти едирмоқчи

03:19 / 23.07.2022 | Зилола | 440
Ассалому алайкум! Оилалиман. Ёшим 34 да. 3 нафар фарзандим бор. Кайнонам билан келишмовчиликлар сабабли эрим билан суд оркали ажрашишгача борганмиз. Кейин ярашиб кайта никох укитганмиз. 3 фарзандим тугилган шундан кейин. Орада кайнотам ногирон булиб колди. Бош мия саратони. Операциядан сунг бир тарафи яхши ишламайди. Кайтиб келганимда алозида яшардик. Кайнотам касал булганларидан кейин яна бирга яшай бошладик. Ёрдамга мухтож эдилар чунки. Кулимдан келганича карадим. Кайнотам деб тортинмадим, ирганмадим. Шундаям кайнонам ора ора жанжал чикариб турарди. Индамасдим. Болалар мактабга чикишди. Яшаш жойимиздан мактаб узок кейин 3 та болани шовкинидан чарчашдими бир квартирамизга чикадиган булдик. Униям кайнонам куярла куймай чикарворди. Каникул бошланиши билан ховлига келдик. Шу вакт мобайнида доимий хабар олиб турдик. Укол ва бошка муолажаларини узим киламан доим. Хуллас кеганимиздан буён хеч халоват йук. Арзимаган сабаб билан аразлаб квартирага кетиб колаверадиган булди. Ман айтишмасликка урушмасликка харакат киламан доим. Эри ва угли билан тортигади хар сафар. Лекин бу сафаргиси ошиб тушди. Кайнонам диндан узокрок инсон. Намоз укисам, руза тутсам энсаси котиб, аввал иш билан болани коил килинг кейин у ишларни киласиз дерди астафуриллох. Бу йил эрим хам менга кушилиб руза тутди. Умрида биринчи марта. Шу хам анча гап сузга сабаб булди. Орада чучка гуштидан чучвара килиб едирмокчи булди. Узим хам болларим хам емадик. Якинда колбаса обкепти. Чучка гушти кушилган экан. Болларимга емайлар дедим. Кайнонам эътибор бермади. Колбаса ейилмаганига хайрон булиб сураганди охири айтишга мажбур булдим. Шунака экан десам ана жанжалу мана жанжал. Биз Аллохни хафа кимасликни уни хафа килишдан устун куйганмишмиз товба килдим. Обкеган нарсасини кунгил учун бир марта еганимизда улиб комасканмиз. Чучка бизни шароитга тугри кемагани учун ейилмас экан халос. Бошкаси бекор экан астафуриллох. Хуллас яна гавго ва аразлаб кетиб колди. Бир неча кун булди. Айтганимдек кайнотам узини еплолмайди. Ташкарига чикиши ювуниши манга колди. Эрим ишда. Кеча ичи кемасдан кийналганди, уят булса хам клизма килиб булса хам ичларини келтириб чумилтириб куйдим. Ички кийимларини 3 синф углим алмаштириб берди. Энди саволим, кайнотамга бу даражада карашим келин сифатида манга гунох эмасми? Кайнонам билан яшамайман деяпман. Халол харомни билмаган инсон билан яшаш кийин экан. Камига эрим мани тарафими олганига сизга уйланиб Художуй булиб коган углим деб таъна киляпти. Бошим котган. Нима йул курсатасиз. Алохида яшаб кайнотамдан хабар олиб турсак буладими? Фарзандларим келажагидан хавотирдаман. Чунки кайнонам динимиздаги фарзу суннатларни умуман кабул килмайди. Рамазонда руза тутишни тан олмайди, уйлаб топилган деб уйлайди минг марта тавба. Пайгамбарлар хакидаям бир икки ножуя гаплар гапирганда ёка тишлаб колганман. Хуллас, эътикод борасида умуман бошка бошка инсонлармиз. Эрим хам динимизни фарзу суннатларини укиб урганиб амал килишга харакат килгани сари кайнонамга ёкмаяпти. Манга маслахат беринг. Илтимос.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайинотангизнинг аврат ерларига қарашингиз ва ўша ерларига тегинишингиз ножоиз. Аврат ери эса киндикдан тиззанинг остигача бўлган ери. Эрингиз билан келишган ҳолда бу ҳолатга чора топинглар. Аслида аёли қараши керак. У қарамаса, бошқа қарайдиган олам ёллашингиз мумкин.
 Валлоҳу аълам!