Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, хурматли устоза! Аллохим сизни икки дунё саодати билан сийласин.
Саволим оилавий масалада. Турмуш курганимга 13 йил булади ин шаа Аллох, 4нафар фарзандим бор. Кайнона ва кайнотамлар билан бир уйда яшаймиз.
Менга нисабатан мехрлари хам, эътиборлари хам йук деярли. Купинча килинган ишлар ёкмайди, ёки килинмагани кузларига тушади. Якиндан бери энг кенжа фарзандим кичкиналиги туфайли хакикатдан хам уй ишларига олдингидек улгуролмай колдим. Бунга яраша куп дашномлар эшитдим. Энг огири кайнотамдан эшитганларим дилимни тешиб утди, хеч унутолмаяпман. Мени кадрим гуёки киладиган мехнатимда. Бу оилани Аллохдан куркканлигим ва сабримни кетидан албатта ажри борлигини уйлаб хамиша дук-пуписалар, куполликлар, гийбатларга чидаб келгандим. Хаммада хам шундай-да деб. Лекин охирги пайт Аллох шохид, хеч чидай олмай колдим. Бир дастурхонда утиргим, юзма-юз келгим келмай колди. Бошимдан нима гаплар утганини майдалашиб ёзгим келмади, сизларни вактингизни олмаслик, гийбат килиб куймаслик ниятида. Агар шундай килган булсам Аллох узи кечирсин.
Шу кунларда уйдан чикиб кетгим келяпти, лекин нимадандир куркяпман. Ажрашишдан куркканим йук. Узимни айбдор хис килиб коламанмикин кейин деб уйлаб колдим. Шу холимда уйдан чикиб кетсам буладими? Фарзандларимни тарбияси, укиши устида асабларимни тинчлантириб, шугулланишим хам керак-ку. Болаларимга мен соглом керакман-ку, тугрими?
– Ва алайкум ассалом! Эрингиздан рухсат олиб чиқинг. Руҳий ҳолатингизни тушунтириб, бир муддат холи қолиш учун изн сўранг. Валлоҳу аълам!