Қурбонлик қилиш эр-хотин учун 2 та қўйми?

02:07 / 03.07.2022 | Latofat | 496

Ассалому алайкум! Рахмат ушбу сахифа квотканиз учун. Саволим : Курбон хайит куни курбонлик килиш ният килди, ин шаа Аллах, Эр Хотин оиламиз учун иккита куй курбонлик килиш кереми Ман ва хужейним , ёки иккаламиз битта куйми ? Рахмат жавобиз учун.

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўз мулки нисобга етган инсон қурбонлик қилиши вожиб. Мулкингиз нисобга етган бўлса ўзингиз учун қурбонлик қиласиз. Эрингиз ҳам шу. Валлоҳу аълам!