Уйқу

03:25 / 23.07.2022 | Madina Neʼmatova | 1351
Ассалому алайкум!
Камроқ ухлаб ёки 3/4кунда бир марта ухлаб дарс қилишим учун нималар қилсам бўлади бунда менга қандайдир дуо маслахат бера оласизми
Дарсларимни қилишим учун ухламасликка ҳам розиман аммо бунга кучим етмаяпти нима қилишим маслахат берасиз
Агар ухласам ҳам қайси вақтларда ухлашим баракали аслида кунига 6/7соат ухлайман буни камайтиришим иложи бўлса агар шунга кучим етса ухламасликни хоҳлайман бу фикрим тўғрими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳар тунда ухлаш керак. Аллоҳ тунни уйқу учун яратган. Танангизни сизда ҳаққи бор, уйқу ва оромини бермасангиз бўлмайди. Энг соғлом уйқу Хуфтон намозидан кейин бошланиб, 6, 7 соат давом этган уйқу. Валлоҳу аълам!