Авлиёнинг суви

23:45 / 24.07.2022 | Marjona | 216
Ассалому алайкум! Илмингиз Зиёда булсин саволим щуки бизда Бир авлийо бор авлийо суви мукаддас булади Уни хар йерга тукаверманглар кимга йара чикса шу сув Билан йувса кетади агар бу сувни исроф кисанг фарзандли булолмайсан йоки турли касалликларга чалинасан деди одамла бу сув кимлагадир шифо хам булган екан бу нарсага ишонмадим кейинчалик рост бусачи деб колдим балки бу келган фикр шайтондандир . Билмай колдим ишониш ишонмасликни агарда бу нарса йолгон буса бошкаларга хам бу тугрисида айтмокчидим жавоб кутиб коламан олдиндан катта Рахмат Аллох барчамиздан Рози булсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Булар бари бидъат хурофот гаплар. Ишонмаслик керак. Валлоҳу аълам!