Асмаул ҳусна

05:23 / 31.12.2018 | Saodatxon | 1077
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Интернетда “асмаул ҳусна”ни куйга солиб, яъни чолғу асбоблари билан қўшиқ қилиб куйланганини кўрдим. Адашмасам турклар айтишган. Аллоҳнинг исмларини чолғу асбоблари билан қўшиқ қилиб айтиш тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳамма чолғу асбобларига эмас, баъзи чолғу асбобларига рухсат берилган. Шунингдек, назмларни оҳанга солиб айтишга ҳам. Бу ва бу каби нарсалар инсонларнинг беҳуда ва гуноҳ нарсаларга берилиб кетишининг олдини олиш учун қилинади. Ҳозирги кунда кўнгилхушликнинг тури кўпайиб бормоқда, одамлар эса тақво даражасида турлидир. Агар бу каби нарсаларга рухсат берилмаса, инсонлар ножоиз нарсаларга боғланиши эҳтимоли катта. Сиз айтиб ўтган ҳолат турли беҳуда нарсалардан кўра афзалдир. Лекин ҳар ишда тақво яхши албатта. Тақво иши эса, одамларнинг ўзларига ҳавола. Валлоҳу аълам