Ихлос сураси хакида

23:41 / 24.07.2022 | Диера | 426
Ассалому алайкум! Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг Тафсири Хилол китобларида келтирилган хадисда: " Ким хар куни "Кул хуваллоху ахад" ни икки юз марта кироат килса, эллик йиллик гунохлари учирилади, илло карзи болса..." дейилган. Саволим шундан иборатки Ихлос сурасини бир отиришда 200 марта кироат килиш керакми йоки кун давомида болиб болиб 200 марта кироат килса боладими? Илло карзи болса деган жумлани маъносини хам тушунтириб беринг илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кун давомида айтиш жоиз, бир ўтирганда бўлиши шарт эмас. Бировдан қарзи бўлса, ўша қарзи шуни ўқиши билан узилиб қолмайди, жегани. Барибир қарзини тўлаш керак, дейиляпти. Валлоҳу аълам!