Ассалому алайкум! Мен сиздан 2чи аёл бўлиш ҳақида билмаганларимни билишни хоҳлайман. 3 йил бўлди ажрашганимга, 2 нафар фарзандим бор. Ҳозирда 2 чи аёл бўлиш учун таклиф билдиришган, нима қилишга ҳайронман. Ўғил фарзандларни отасиз катта қилишни истамаяпман.
– Ва алайкум ассалом! Кейинги эр аввалги эрдан бўлган болаларга қарашга мажбур эмас. Болаларга ўз отаси, отаси ҳаёт бўлмаса отасининг яқинлари қарайди. Шу сабаб турмуш қуражак кишингиздан буни умид қилманг. Валлоҳу аълам!