Ҳаж

23:50 / 04.07.2022 | Baxtigul Qurbonova | 407

Ассалому алайкум устозларим. Оллоҳим қилаётган хайрли ишларизни бардавом қилсин. Барчамиздан Оллоҳим рози бўлсин. Устозим бу йил чиқган қарорни эшитим кўнглимиз оғриб бўлиб ғам босиб қолди.Онажоним ҳозирда 72ёшдалар. Эмишким 65ёшдан ошганларга ҳаж зиёратимиз мумкин эмас экан. Нега бундай қарорга келишганини тушунишга ҳаракат қилябмиз. Ёши катталарда уёғда ўлим кўп бўлаётганигидир балки, сабаби. У юртда ўлмоқлик шарафдир,ҳаммага ҳам насиб қилавермайдику. Устоз Онажоним " Ҳаж" зиёратига ўзларини навбатга ёздириб қўйган эдилар. Навбатлари яқин эди. 82-чилар. Бу йил чақиришлари керак эди.Ўзлари шундай дейишганди аммо чақиришмади. Саволим шундаки энди онам Ҳаж зиёратига боролмайдиларми? Ҳеч қандай обориш йўли йўқми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу қарорни Саудия арабистонинг ўзи чиқарган. Шундай экан, бошқа йўли бўлмайди. Валлоҳу аълам!