Ассалому алайкум! Билимлариз янада зиёда булсин савол шахсе эди биз турмуш қурганимизга 18 йил булди бошида қаэнонам энди эса эрим хеч келишолмаймиз қаэнонам сабаб тошкентга келиб яшаганмиз Аллохимга шукурки кам булмадик узим хам хужаэнимхам ишлаймиз хужаэним ичкилика берилиб кетганди коп жанжал қиларди пашти 15 йил ичкиликдан кечолмади бу йилар орасида уртамиздан анча гап суз жанжалар утди Аллохга шукурки ичкиликни ташади номоз уқиябди лекин шунчалар маэдагапки хотиржамлик юқ уйимизда уйимдан айиб топса онасига қариндошига айтади хақоратлайди мандан розимаслигини айтади бу холатда ман нима юл тутай маслахат беринг соглимга путур етиб кетябди боларимхам шу ахвол арзимаган гапдан котта жанжал қилади орада уйданхам кетди чақирдим хаммасига қул силтаб
Ваалайкум ассалом. Сиз психолог қабулига борганингиз маъқул. Турмуш ўртоғингиз сурункали харом ичимлик ичиб юрган одам. Бу дегани унинг мияси соғлом одамларникичалик эмас. Бу билан у руҳий касал ёки ахмоқ дегани эмас. Шунчаки фаҳм-фаросат бобида, дунёқараш бобида у ўзгачароқ. Шу сабабли турмуш ўртоғингизга касал одамга қарагандек қарангу қилган ишларига эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг. Масалан бир ёшлик бола устига нарса тўкиб юборса урушиб кетмайсизку ёки ҳафа бўлиб сиқилиб ўтирмайсизку. Турмуш ўртоғингизга ҳам шу сингари муносабатда бўлишингиз керак. Энди уни ўзгартириб бўлмайди. Чунки ичкилик ичган вақтидаспиртнинг таъсиридан миясидаги ўлиб кетган хужайраларни барчасини тиклаб ололмайсиз. Шундай экан турмушингизни сақлаб қолиш ниятида бўлсангиз сабрлироқ бўлишингизга тўғри келади. Турмуш ўртоғингизни ўзингизга нисбатан муносабатини ўзгартиришнинг яна бир йўли уни мақтаб туришингиздир. Ҳар бир одамга Аллоҳ гўзал фазилатларни берган. Минг ўша одам ёмон одамдек кўринса ҳам унинг яхши фазилат ва сифатлари бор бўлади. Одам мақталганида ўша мақтаган кимсага нисбатан негатив, яъни салбий муносабат қила олмайди. Демак сизнинг қилган бу ишингиздан кейин турмуш ўртоғингиз сизга нисбатан муносабати яхшилана боради иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.