Қурбонлик қилиш

11:05 / 07.07.2022 | Baxtigul Qurbonova | 259

Ассалому алайкум устозларим. Оллоҳим илмларизни зиёда қилсин. Ғойибидан мукофотласин. Оллоҳ барчамиздан рози бўлсин. Устоз саволим шундаки, Қурбонликни барокоти, ундан келадиган ажрлар,гуноҳлар кафорати ҳақида кўп ўқиганмиз ва марузаларда эшитганмиз. Ҳозирги вақтди янги уйга тўлов қилганимиз сабабли 15.000.000млн лар қарзимиз бор. Шундоқ булса ҳам яна қарз олиб Қурбонлик қилсак ўтадими? Хўжайнимлар қарз узилади онаси,ундан келадиган савобни уйла деябдилар. Мен ҳам Оллоҳимни ажрини хоҳлайман. Аммо қарз олиб Қурбонлик қилишга кўнглимда ғашлик,ўтмасмикан деган шубҳа бор. Илтимос маслахат беринг. Агар мумкин жойи булса иншаоллоҳ ўтказамиз. Жавоблариз учун олдиндан раҳмат. Оллоҳим ўзи рози бўлсин сиздан .

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарз бўлсангиз, сизлар учун Қурбонлик вожиб эмас. Аввал қарзни тўлаш керак. Валлоҳу аълам!