Рўза

02:23 / 25.07.2022 | Шахноза | 351
Ассалому алайкум! Хайит куни сахарлик қилиб хайит номози уқилгандан кейин оғиз очиш керак деб шу амални қилиб келаман лекин танишим бу иш макрухлиги хақида айт менинг амалим туғрими юки макрухми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  Бу амал халқимиз томонидан нотўғри тушуниб қолинган. Суннат бўйича қурбон ҳайити намозига таомланмай борилади. Намоздан кейин биринчи ейиладиган нарса қурбонлик гўшти бўлиши тавсия қилинган. Бунда тезроқ қурбонлик қилишга тарғибот бор. Шунга кўра намозни ўқиб бўлгунча нарса емай турилади. Намоздан қайтгандан кейин ейилади ва бу ҳолат суннатдир. Эрталаб саҳарлик қилиш ҳақида кўрсатма йўқ.Валлоҳу аълам!