Ҳайз . Нифос. Тирноқ.

02:07 / 25.07.2022 | Mahliyo | 401
Ассалому алайкум! Ҳайз,нифос ва жунуб ҳолатда тирноқ ва тукларни олиш макруҳлигини ўқиб ҳайратда қолдим Субҳаналлоҳ! Аҳир бу турушда юриб бўлмайдику. Одатда туққанимдан кейин Манда 40кун нифос қони келади.ҳафтасига 2 марта тукларни, ҳар ҳафта тирноқларимни олмасам жудаям ўсиб кетади. 40кунни ичида ўта ёмон даражага келиб қолади,ҳатто тасавурам қилолмайман.Ҳар 20кунда 10 кун ҳайз кўраман. Шу ҳайзни ичида жума куни тирноқ оламан. Ёки ман нотўғри ўқидимми ? Буни қандай тушуниш мумкин. Гапларим қўполдек туйилган бўлса узур сўрайман . Устозам Аллоҳим сиздан рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Макруҳнинг маъносини яхшилаб тушуниб олсангиз, бу даражада даҳшатга тушмайсиз.  Валлоҳу аълам!