Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, Илм толибасиман. Намозни хушу ила ўқиш учун чўзиш тоғрими? Бу чўзиш унчалик эмас,масалан, шом намози учун 40 дақиқа вақт сарфланиши? Айримлар намозни бунчалик чўзмаслик керак, бу вақт исрофи бўлиши мумкин, шу вақтда илм олишинг мумкин дейишади. Албатта бу кўп эмас, лекин, уларни ҳар сафар менга аниқ билмасдан гапирмаганлари учун, гуноҳга қолишларини истамайман. Саволим: шу ҳолатда нима қилишим керак, намозни узоқ вақтда ўқишим ёки тезроқ ўқиб қолган вақда илм олишим. Жавоб учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин
– Ва алайкум ассалом!Фарз намозларини суннатдаги миқдорда ўқиш керак, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўқиган бўлсалар, шундай қилиб. Нафл намозларни чўзиш мумкин. Валлоҳу аълам!