Хотиннинг ота уйига бориши

03:58 / 26.07.2022 | Gulnoza Eshnorova | 420

Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга икки йıл бўлди. Тақдир тақозоси билан Самарқанддан Бухоро вилоятига келин бўлдим. Ота уйимгача бўлган масофа машинада 3 соатлик йўл. Саҳар кетиб шомда қайтиш мумкин бўлган масофа. Буни айтаётганимнинг сабаби эрим икки йилдан буён йўл олислигини сабаб қилиб ота-онамникига боришга кўп ҳам рухсат бермайдилар. Ўртача 3 ойларда бир бориб 2-3 кун қолиб келаман. Ҳозир охирги марта борганимга ҳам 2 ой бўлди. Отам касал. Бориб кўриш учун рухсат сўрасам яна 4 ойдан кейин борасан деб рухсат бермаяптилар. Отам касал ҳолатларида эрим рухсат бермасалар ҳам уйдан чиқиб кетмоқчиман. Бунга шаръан ҳаққим борми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Берухсат чиқиш жоиз эмас. Аммо зиёрат вақти келганида ёки зарурат бўлганида чиқишни талаб қилинг. Бу сизнинг ва ота онангизнинг ҳаққи экан ва ота онанинг ҳаққи улуғ эканини айтиб босиқлик билан тушунтиринг. Валлоху аълам!
https://t.me/muallim_media/684