Уйдаги поклик

23:57 / 25.07.2022 | Ismigul | 246
Ассалому алайкум! Мени охирги пайтларда тозалик бо‘йича жуда ко‘п васваса тутади. Шунинг учун сиздан со‘рамоқчиман. Билмим етарли эмас. Овқатланиш ёки қур‘он қо‘йиладиган столни сув идишлар турадиган жойларни, ҳалол овқат ейилган идишларни, чангларни, чанг артадиган латталарни, идишларни ювганда қо‘лларни 3 мартадан ювиш шартми? Айниқса, идишларни?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уч марта ювиш шарт эмас, айниқса нажас тегмаган бўлса. Гумонингизда тоза бўлди деган нарса ғолиб келгунича ювинг. Агар тоза бўлмаяпти деган васваса бўлса бир ёки икки марта ювиш билан чегараланинг.  Валлоҳу аълам!