Туғилган кун

19:20 / 14.01.2019 | Tillabibi | 1612
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Туғилган кунни нишонлаш мумкинмас деб эшитганман. Ўша кун билан мусулмон кишини табриклаш мумкинми? Агар мусулмон киши бу кунида ортиқча эътибор хоҳламаса, ташқаридан келган табрикномалар ва меҳмонларга қандай муомала қилиши лозим? Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Айнан ўша куни табриклаш шарт эмас. Хайрли ва барокатли умрни тез тез сўраб дуо қилиб турса бўлади. Табрик қилган ва меҳмонлар ҳақига дуо қилса бўлади. Валлоҳу аълам