Қазо намозлар

09:55 / 17.01.2019 | Zahroh | 849
Ассалому алайкум!
1. Қазо намозларимни Витр намозини ўқиб ухлагач, кечани бошқа қисмида уйғониб ўқисам бўладими? Ёки витрни кейин ўқийманми?
2. 5 йиллик Витр намозини қазосини ҳам ўқийманми?
3. Ин шаа Аллоҳ кунда 100 ракъатдан ўқимоқчиман. Шунинг учун тезроқ ўқиш мақсадида доим қисқа сураларни ўқишим мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Саволни биттадан бериш керак.
1. Кечаси туришга кўзи етган одам витрни охирида ўқийди. Яъни барча намозларни ўқиб олиб кейин витрни ўқийди. Кўзи етмаган одам витрни ўқиб ухлайди. Мабодо туриб қолса, бошқа намозларни ўқиши жоиз. Аммо суннатга хилоф қилган бўлади. Валлоҳу аълам