Намоз ичида дуо қилса бўладими?

18:42 / 17.01.2019 | Максад | 892
Ассалому алайкум! Намоз ичида “роббана” дуосидан олдин дуо қилиб ниятлар сўралса яхши деб эшитдим. Шу ростми ёки салом бериб намоздан чиқиб кейин дуо қилган яхшими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Фарз намозлари ичида дуо қилиб ниятлар сўраш ножоиз, айниқса дунёвий нарсаларни. Шу сабаб салом бериб, намоздан чиқилганда кейин дуо қилинса жоиз. Нафл намозлар ичида дуо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам