Ассалому алайкум! Мен ҳомиладорлигимдан бери бозорларда зираворлар растасида сотиладиган кесакдан ейман. Яқинда Украинада махсус шундай кесаклар сотадиган магазинни кордим. Яъни бу кесак турли витамин ва минералларга бой экан. Зикр аҳлидан соранг, шифокордан соранг, дейилган. Ҳазрат раҳимаҳуллоҳ, зарар, деган эканлар. Мен айтаётган тури ҳам зарарми? Уни орнини босиш учун нима маслаҳат берасиз? Аллоҳ ишларингизга хайр-баракалар ёғдирсин
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Аввало, шуни айтиб ўтиш керакки, кесак ейиш истаги меъёрдаги ҳолат эмас, унинг сабаби хоҳ ҳомиладорликда бўлсин, хоҳ бошқа ҳолатда бўлсин, камқонлик ҳисобланади. Сиз камқонликдан даволансангиз, бу ноодатий истакдан халос бўласиз. Албатта кесак ейишни мен ҳам маъқулламайман.
Тавсиям: рационал овқатланинг, гемолглабин миқдорини текширтиринг. Гино Тардиферон, Феррум Лек, Сорбифер Дурулес, Ферротон ва Малтофер каби дорилардан биттасини шифокорингиз белгилаган муддатгача ичинг. Кўпроқ хўл мевалар, сабзавотлар, гўшт ва дуккаклилар истеъмол қилинг. Аллоҳ шифо берсин