Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан қонуний ажрашганман лекин турмуш ўртоғим билан яқин алоқада бўлиб туришимиз тўғрими турмуш ўртоғим уйланган лекин мен билан ҳам алоқани узмаганди энди яна бирга яшамоқчимиз лекин доимий яқин алоқада бўлиб туришимиз тўғрими илтимос жавоб беринг
– Ва алайкум ассалом! Қонуний ажрашганда ҳақиқий ажрашишни ният қилинган бўлса, орада никоҳ қолмаган бўлади, шу сабаб сизлар бир бирингизга номаҳрамсиз ва яқин алоқада бўлиш жоиз эмас. Агар қайта яшамоқчи бўлсангиз, никоҳ ўқитишингиз керак. Валлоҳу аълам!