Қайнона розилиги

01:08 / 27.07.2022 | Динора | 441
Ассалому алайкум Одинахон опа уйлай уйлай сизлардан маслахат олишга карор килдим.туйим булганига 5 йил булди.Алхамдулиллах 2 нафар фарзандим бор.Хужайним билан муносабатимиз яхши Аллохга шукур лекин кайнонам билан келишолмаяпмиз сабаби улар менга нохаклик килишлари камситишлари,улар доим мени айтганим булади рухсатимсиз хеч нима килмайсила дейди.турмуш курганимдан бери хизматларини уйдаги юмушларни кулимдан келганча киламан кир ювсам хаттоки кайнона кайнотамнинг ич кийимигача юваман лекин мен ёмонман.Келин туширдик утган йили лекин овсинимга бундай емас.менга мумкин булмаган хамма нарса унга мумкин.келин булганимдан бери ешитмаган гапим колмади,хаттоки бир ой олдин кул кутаришгача борди сенсираб мени хакорат килдилар айбим тугилган кунимда уйимизга мени оркамдан мехмон булиб 2 киши келгани.уйга мехмон келса кайнонамдан рухсат сурашимиз керак екан.жанжаллашиб колсак кулига нима булса менга отиб синдиради.шу сафарги жанжалда хужайним бизни узи билан опкетаман дедила уни ешитган кайнонам хеч кайерга кетмайди кучиб чикишинга хам куймайман,агар хотинингни обкетсанг,кучиб кетсанг сендан розимасман дебди лекин хужайним бизни обкетишни биз билан бирга булишни хохлашларини айтдила лекин онасининг каргишидан куркяптила.Айтингчи мен шундай яшашга кайнонам нима хохласа килишга мажбурманми.кандай йул тутай.Хозир углимнинг мазаси юк духтирлага оборяпмиз лекин фойдасини сезмаяпмиз,шунга хам хужайним узи ишлаган шахарда духтирга курсатмокчилар хозир чет элдалар.узимни хам кон босимим бир тушиб бир чикиб кетяпди куп асабийлашганимдан илтимос бизга тугри юл курсатинг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиздан айриб олиб қолишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. эрингиз олиб кетаман деса, бунга тўсиқ бўлишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
 Валлоҳу аълам!