Никоҳ

01:39 / 06.08.2022 | Dilfuza | 427
Ассалому алайкум! Қонуний ажрашганман лекин эрим билан яқин алоқада бўлиб тураман орада бошқасига уйланди бу орада ҳам алоқамиз узилмади энди яна бирга яшамоқчимиз саволим эрим билан бирга бўлиб юришим тўғрими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қандай ажрашганингизга аниқлик киритиб олинг. Агар талоқ ёки шунинг ҳукмидаги нарсалар бўлиб қайта никоҳ ўқитиш керак бўлиб қолган бўлса бундай муносабатлар ножоиз бўлади. Суд орқали фақатгина расмиятчилик учун ажрашиб, ўртада талоқ каби нарсалар бўлмаган бўлса ва ажрашиши нияти бўлмаган бўлса унда жоиз. Валлоҳу аълам!