Тақволи бўлиш учун нима қилиш керак?

23:48 / 06.03.2017 | Савол | 2941
Ассалому алайкум! Устоз, умрингиз, илму мартабангиз бундан-да зиёда бўлсин! Эр ботил йўл билан мол тўплашга одатланган бўлса, аёли бу иши нотўғри, гуноҳ эканини айтган бўлса-ю, лекин бу фойда бермаса ва хотин, болалари шу нопок мол билан нафақаланса бўладими? Тақволи бўлиш учун хотин нима қилиши лозим?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Аввало дуо қилиб, Аллоҳдан бу кишига инсоф сўрайсиз. Яхшилик билан насиҳат қиласиз. Бошқалардан унга насиҳат қилишларини сўрайсиз. Бундан бошқа ҳалол ризқ топишга ундайсиз. Ўзингиз ҳалол ризқ топишга имконингиз бўлса, шуни қилиб кўринг, аммо бу сиз учун мажбурий эмас. Бошқа имкони бўлмаса, ҳожатингиз учун етарли даражада ўша молдан ўзингиз ва болаларингиз ризқланиб тураверасиз. Жавобгарлиги турмуш ўртоғингизга бўлади. Валлоҳу аълам