Ассалому алайкум! Имом «Фотиҳа» сурасини ўқишни бошлаганида «Алҳам» деб овоз чиқариб юборди ва эсига тушди. Шу заҳоти овозини пастлатди. Бу ҳолатда саждаи саҳв қилиш керакми? Имомга айтсам, имом: «Бирон сўзни тўлиқ ҳолда овоз чиқариб айтсагина, саждаи саҳв қилинади. Масалан: Алҳамдулиллаҳ! «Алҳам» деб овозни паслатишга улгурса, саждаи саҳв қилинмайди» деди.Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.«Кифоя» китобида саждаи саҳвга сабаб бўладиган нарсалар ҳақида ушбулар айтилган:
Жаҳрий ёки сиррий қироат қилиш қоидасига хилоф қилиш: пешин ва аср намозларида намоз дуруст бўладиган миқдор, яъни узун бир оят, қисқа уч оятни овоз чиқариб, бошқа намозларда овоз чиқармай қироат қилиш. Бу, албатта, имом учун.
Демак, икковинглар ҳам хато қилгансизлар. Сиз айтгандек саждаи саҳв ҳам қилинмайди. Имом айтганидек бирон сўзни тўлиқ ёки чала айтиш эмас, бир узун оят ёки уч оят тўлиқ ёки чалалигига қараб бўлади. Валлоҳу аълам