Ассалому алайкум! Ёшим 29 да, 2 фарзанднинг онасиман. Шу ёшимда ҳам уйда ёлғиз қолсам, қоронғуликдан қóрқаман. Кундуз кунлари бóлса ҳам уйда ёлғиз бóлсам ҳаммомга киришдан, кечаси шамол бўлса уйда бирон киши бóлса ҳам қóрқаман. Айниқса, машинага чиқсам 70 80 тезликда юрса ҳам қóрқиб ваҳимага тушиб қоламан. Сабаби нимадан бўлиши мумкин, бу ваҳималардан қандай қутилсам бóлади?
Ваалайкум ассалом. Психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Баъзи муолажалар ва дори-дармондан сўнг аҳволингиз анча яхши бўлиб қолади. Валлоҳу аълам.