Аёлнинг маҳрамсиз сафари

01:49 / 06.08.2022 | Nodirabegim | 329
Ассалому алайкум! Устоз сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Ўқиш учун бошқа давлатга бормоқчи бўлдим лекин кетишдан аввал аёл киши маҳрамсиз бошқа давлатга ҳатто илм талабида кетолмаслигини билдим кейин Фарғонадан Тошкентга ўқишга топширмоқчи бўлдим орада буни билган бир дўстим «Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кун ва ундан кўп бўлган сафарга отаси ёки акаси ёки эри ёки фарзанди ёки бирор маҳрамисиз чиқиши ҳалол бўлмайди", дедилар.» шу ҳадисни кўрсатиб ҳатто Тошкентга ҳам маҳрамсиз кетолмисиз диди шунга шу масалани ойдинлаштириб берсангиз, ўз юртимда Фарғонадан бошқа шаҳарда ўқишим учун ҳам махрам билан боришим зарурми? Жавобингиз учун катта рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўл учун маҳрам керак. Олиб бориб қўйиб қайтса жоиз. Валлоҳу аълам!