Оилам

17:01 / 04.08.2022 | Ro'ziboyeva aziza | 280
Ассалому алайкум! Мени саволим шундан ибораткий,Келин булиб тушган жойим замоновий оилалардан бири,Алҳамдуллилаҳ 5 вақит намозимди уқийман оилам ҳам Аллоҳимизга ва Ҳабибимизга Муҳҳабати кучли ва Динимизга мос оилам булишини жудда хохлайман.Лекин ҳар йили рамозон рузасини тутиб келади.Мен куплаб марузалар ва китоблар уқийман куп нарсани билмасамда Аллоҳдан қурқишлик гуноҳ иш қилишдан қурқишлик ва Аллоҳнинг фарзларини бажаришликни билсамда оиламга шу гапларни айтолмайман айтсам узимди гуёки куп нарсани биладиган ва билмдондай ҳис қилиб қолламан уйдагиларим ҳам шундай уйлайди деб билам саволим шуки шу нарсаларди билсамда айтмасам менга гуноҳ ёзиладими жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Айта олмасангиз, ўз амалингиз билан кўрсатиб беринг. Яъни, сиз намунали бўлсангиз, улар сиздан ўрнак олишади. Валлоҳу аълам!