Ғийбат

22:49 / 05.08.2022 | Zarina | 225
Ассалому алайкум! Саволларимга вақт ажратиб жавоб бераётганингиз учун катта раҳмат. Оллоҳ умризни баракали қилсин. Ғийбат ҳақида куп уқидим. Балким билимсизлигим учун ҳалиям жавобини тополмагандирман,англамагандирман,шу учун савол беришга мажбур булдим. Манга базилар ҳасад қилиб оиламни тинчини,оиламдаги тартибни узгартириб узиникидек бўлишини хоҳлаб яхши ниятда айтяпман деб қайнона қайнотам эримга ҳар хил гаплар айтади.(дугонам эримнинг жияни) вақт ўтиб бу ҳақда қайнонам манга айтиб қоладилар,лекин биз ундай ишларга муҳтож эмасмиз.Оллоҳга шукр қайнота қайнонамнинг дуосини олиб хизматини қилаётган келинман.кейим вақтлар утиб дугонам дардини айтганда кўп гаплари худди ойимга тартибни ургатмоқчи булган гапларни айтиб норозилигини айтади.ўзига ёқмаган нарсани бизга келиб мақтаб бизни ҳам шу юлда юриб тинчимиз бузилишини хоҳлайди.узига эса манга шу нарсаларни айтудинг,узингга ёқмаскан нега манга оиламга уқтиришга уринасан деёлмайман.хафа қилишдан қурқаман.иннамай қуяман ҳаа деб.лекин ҳасад иғво қилаётганидан Оллоҳ жазосини беряпти деб уйлайман.оиласи бузилиш арафасида,оиласи ҳурмат қилмайди. Бизда эса хизматимга яраша мани яхши куришлари доим мақтаб юришларини эшитади ва ҳасади келади деб уйлиман. Бунга ухшаш воқеа бошқа одамлардан томонидан ҳам булган.шу ҳолларда,"манга шунақа қилуди,узига қайтаяпти,ҳасад эмас ҳавас қилиш керак шу учун" деб кимгадир айтишим мумкинми,яни манга қилинганларни айтишим жоизми.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, жоиз эмас. Одамларнинг айбини гапирмаслик керак. Балки ҳақларига яхшилик сўраб дуо қилмоқ лозим. Сизга берилган яхшиликлар Аллоҳдан. Валлоҳу аълам!