Одамлардан ажралиб қоламан уларга қошила олмайман

23:10 / 24.07.2022 | Nozima | 243

Ассалому алайкум . Мен жуда тушгун аҳволдаман , ҳали ёш болишимга қарамай жуда коп муфақиятсизларга дуч келораман . Энг катта муаммойим эса одамларга қошилиб кета олмайман доим ачралиб қаламан , улардақа болгим келади мениям танишларим яқинларим коп болишини жуда жуда истеман ,Негадир ҳеч бир достим ёқ . Сирларимни очгани дардлашгани қадрдоним ёқ . Ҳар жойга борсам ҳам муомила қилишни билмайманми ҳар доим ажралиб қоламан . Копчилик мени ёмон коради .Қошишмиди .Ортоқларим ҳам гаплашгиси келмиди .Шунсалик ёмон инсонманми ёки уларни конглига ёл топишни билмайманми ҳеч ким менга этибор ҳам бермиди , Доим унутилиб қоламан. Мен достим коп болишини жуда жуда истеман . Аммо ташқи коринишим ёқмисизми билмадим улар мени озига яқин олишмиди, Мен жудаям ҳафа болиб кетаябман илтимос нима қилай нима қилсам мени ҳам достларим яқинларим ёнимда болади ёрдам беринг

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одамлар сизга қизиқиб сиз томон интилишларини хоҳласангиз кўп китоб ўқишингиз керак. Одам қанча кўп маълумотларга, илмга эга бўлса у шунча кучли қувват соҳиби, яъни салобат эгаси бўлади. Шундай қилсангиз одамлар сиз билан мулоқот қилишни, сиздан бирон маълумот эшитишга талпиниб турадилар. Бу эса сизда ички ишонч туйғусини ҳосил қилади. Одам қанча кўп маълумотларни билса, билимлари қанча кўп бўлса, маърифати юксак бўлса у зинҳор тушкунликка тушмайди. Кайфияти доимо аъло даражада бўлади. Чунки одамнинг билимлари кўпайгани сари унинг мияси бунга жавобан хурсандчилик гормонлари бўлмиш нейромедиаторлардан дофамин ва серотонинни кўпайтира бошлайди. Аллоҳ бандаларини яратишидаги чексиз мўжизаларининг ичида мана шу каби мўжизалари ҳам бор. Валлоҳу аълам.