Таҳоратсиз номоз

00:14 / 26.07.2022 | Muhammad | 373

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! ассалому алейкум зикр аҳлидан сўранг ҳаяти менинг икки қолим боглаб қўйган кунда бир ечиб перивияска қилаябди бу ҳолатда бундай ҳолатда қандай намози оқиш мумкин таҳорат олиш учун умуман имкон йўқ раҳмат. кореяда банитсадаман Қолимни боглаб қойишган бармоқларим ва кафтим билан бирга бош ва корсаткич бармоғим очиқ икки қолимни оърта бармоқлари бир боғим яни тирноқларим бараварча суяклари узилб синиб кесилган ҳозирда тикиб боглаб қойилган сув тута олмайман таяммун учун 3 бармогимни қошиб боглаган нима қилиш мумкин номозни оқиш учун Таямум қилиб номоз ўқиябман домла берган ватфога таяниб домлам тўғри айтганми раҳмат

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Домлангиз тўғри айтган. Агар ўзингиз таяммум қила олмасангиз бошқа киши таяммум қилдириб қўйиши ёки кўтарилган чангга таяммум ниятида қўлингиз ва юзингизни ҳаракатлантиришингиз ҳам таяммумга ўтади. Аллоҳ шифои комил берсин. Валлоҳу аълам!