Бу ғийбатми

16:11 / 05.08.2022 | Зулхумор | 465
Ассалому алайкум! Устоз ман гийбатдан тийилишни ва куфр ишлардан узокрок юришни истайман. Агар ман хакимда биронта киши ноурин шанимга тегадиган гап айтса, ман хафа булиб калбим огриган вактлар куп булади шундан бир вактда узим хакимда ножоя гаплар таркатган кишини бировга айтишим гийбат хисобланадим ? Агар шундан булса шунака холатда нима килишни маслахат берсангиз. Олдиндан рахмат Аллоҳ илмингизни зиёда килсин, Узи сиздан рози булсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳақингизда айтилган бу гаплар гуноларингизга каффорот эканини билсангиз, бу қадар хафа бўлмайсиз. Бировнинг айбини зикр қилиш ғийбат бўлади, қилган ишини айтиш эмас. Валлоҳу аълам!